Logo

Чехиядаги ватандошлар Наврўзни бирга қарши олди

Март 28, 2026. 12:03 • 58 сек

9
Чехиядаги ватандошлар Наврўзни бирга қарши олди

БРНО, 28 март. /“Дунё” АА/. Чехиянинг Брно шаҳрида Наврўз байрами кенг нишонланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Чет элликларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон элчихонаси вакиллари ва ватандошлар иштирок этди.

Тадбир давомида миллий таомлар, ширинликлар ва анъанавий ноз-неъматлар тайёрланди. Ватандошлар ўзаро мулоқот қилиб, миллий қадриятлар, урф-одатлар ва Наврўзнинг аҳамияти ҳақида суҳбатлашди. Шу билан бирга, байрам ҳақида инглиз ва чех тилларида тақдимотлар намойиш қилинди.

Маданий дастур доирасида миллий рақслар, ўйинлар ташкил этилиб, йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишланди.

Наврўз байрами дўстлик ва бирдамлик руҳида ўтиб, Чехияда яшаётган ўзбекистонликлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлади.

Тадбир якунида фаол ватандош Гоззал Генжебаева Брно шаҳридаги Ўзбекистон талабалари ассоциацияси расмий вакили этиб тайинланди.

Default Avatar

Автор материала

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Подпишись на наш Telegram-канал

Будь в курсе всех новостей и обновлений первым!

Перейти в канал