Logo

Ўзбекистоннинг янги элчиси Берлинга келди

Сентябрь 27, 2023. 19:28 • 32 сония

7822
Ўзбекистоннинг янги элчиси Берлинга келди

ТОШКEНТ, 27 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Германиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Дилшод Ахатов Берлин шаҳрига келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

2020–2023 йилларда у Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасига раҳбарлик қилган. Дилшод Ахатов 51 ёшда. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Москва давлат халқаро муносабатлар институтини тамомлаган.

Ташқи ишлар вазирлиги тизимида стажёр сифатида иш бошлаган, бошқарма ва Бош бошқарма бошлиғи, ташқи ишлар вазири ўринбосаригача бўлган босқичларни босиб ўтган. 2010-2013 йилларда Германия элчи ҳамда Швейцария, Чехия, Швеция ва Испанияда ўриндошлик асосида элчи бўлган.

Дилшод Ахатов 2017-2023 йилларда Берлиндаги элчи лавозимида ишлаган Набижон Қосимов ўрнини эгаллади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш