Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Канада элчиси билан учрашди
Ноябрь 18, 2026. 22:30 • 54 сония
• 58
ТОШКЕНТ, 18 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев бугун Канада элчиси Кристофер Дагган билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашув чоғида томонлар Афғонистон бўйича икки томонлама ҳамкорликнинг айни пайтдаги ҳолатини муҳокама қилди. Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш юзасидан мунтазам мулоқотни давом эттиришдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди.
Конструктив руҳда ўтган учрашув Тошкент ва Оттава ўртасидаги амалий мулоқотни янада ривожлантиришга томонларнинг ўзаро интилишини яна бир бор тасдиқлади.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси