Руминия элчиси Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида мамлакатимиздаги яна бир чўққини забт этди
Август 25, 2023. 16:41 • 2 дақ
• 1092
ТОШКЕНТ, 18 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида Руминия элчиси Даниэль Кристиан Чобану Пўлатхон платосига (2823 метр) кўтарилди, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири.

Элчи Пўлатхон платосида ўзбек тилида ушбу муҳим санага бағишланган қисқа видеолавҳани суратга олди ва ўзбек халқига Мустақиллик байрами муносабати билан ўзининг самимий қутловларини йўллади.
Данаэль Кристиан Чобану Тошкент вилоятининг Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ҳудудида Жануби-Ғарбий Тянь-Шань тоғ тизмаларининг Пўлатхон платосини муваффақиятли забт этган биринчи дипломатик миссия раҳбари бўлди.
Эслатиб ўтамиз, у 2021 йилда Ватанимиз мустақиллигининг 31-йиллиги муносабати билан Қашқадарё вилоятидаги Ҳазрати Султон чўққисини (4083 метр) забт этган бўлса, ундан бир йил аввал дипломатик миссия раҳбари Катта Чимён чўққисига (3309 метр) кўтарилган эди.
Шунингдек, дорий йил 7 август куни элчи Руминия дипломатиясининг 161 йиллиги ва Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан ҳаво шарида Самсарак-Паркент йўналиши бўйлаб 60 дақиқа давомида 900 метр баландликка кўтарилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси