Ўзбекистон Мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги арафасида Минск шаҳрида "Тошкент яшнамоқда" фотокўргазмаси очилди
Август 30, 2024. 09:03 • 37 сония
• 280
МИНСК, 30 август. /"Дунё" АА/. Беларусь Миллий кутубхонасида таниқли белорус фотосуратчиси Александр Ченцовнинг "Тошкент яшнамоқда" номли кўргазмаси очилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Фотокўргазма Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллигини кенг нишонлаш ва Тошкент шаҳри сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон пойтахти – Тошкент шаҳрининг бой маданий ва тарихий меросига оид, шунингдек, мамлакатимизнинг бошқа шаҳарлари акс этган ранг-баранг фотосуратлар намойиш этилмоқда.
Фотокўргазманинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан мамлакатимиз элчихонаси ходимлари Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаб, бундай тадбирлар икки томонлама муносабатлар ҳамда ўзаро ҳамжиҳатликни ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.
Кўргазма ноябрь ойининг ўрталарига қадар давом этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
