Венгрияда Ўзбек тили кунига бағишланган тадбир ўтказилди

Октябрь 23, 2026. 15:30 • 2 дақ

• 94
Венгрияда Ўзбек тили кунига бағишланган тадбир ўтказилди
Венгрияда Ўзбек тили кунига бағишланган тадбир ўтказилди
Венгрияда Ўзбек тили кунига бағишланган тадбир ўтказилди
Венгрияда Ўзбек тили кунига бағишланган тадбир ўтказилди

БУДАПЕШТ, 23 октябрь. /“Дунё” АА/. Венгрия пойтахтида Ўзбек тили байрами муносабати билан маданий-маърифий бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу тадбир мамлакатимизнинг Венгриядаги элчихонаси вакиллари ҳамда ушбу давлатда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ҳамкорлигида ташкил этилди.

Учрашув Будапештдаги ELTE университетида ўтказилди. Унда дипломатлар, ўзбекистонлик талабалар, университет профессор-ўқитувчилари ва Венгрия академик ҳамжамияти вакиллари иштирок этди.

Тадбирда ўзбек тилининг миллий ўзликни англаш, маънавий қадриятлар ва халқнинг бой маданий меросини сақлашдаги ўрни ҳақида сўз юритилди. Иштирокчилар хорижда ўзбек тилини кенг тарғиб қилиш, маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон ва Венгрия халқлари ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этди.

Ўзбекистонлик талабалар хорижда она тилини асраб-авайлаш ва миллий маданиятни тарғиб қилиш борасидаги тажрибалари билан ўртоқлашди. Венгриялик профессор-ўқитувчилар ва илмий жамоатчилик вакиллари ўзбек тили ва маданиятини ўрганишга қизиқиш билдириб, таълим ва илм-фан соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Тадбирнинг маданий дастури меҳмонларга ўзбек миллий анъаналари, мусиқа санъати ва миллий таомлар маданияти билан яқиндан танишиш имконини берди.

Учрашувнинг Венгриянинг етакчи университетларидан бирида ўтказилиши ўзбек тили ва маданиятини хорижда тарғиб қилиш, гуманитар ва таълим алоқаларини кенгайтириш, Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш