Ўзбекистонлик ҳунармандлар Малайзиядаги халқаро кўргазмада иштирок этди

Июль 06, 2026. 14:00 • 2 дақ

149

КУАЛА-ЛУМПУР, 6 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси ҳамда “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамкорлигида Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган XVI Малайзия халқаро совғалар кўргазмасида мамлакатимизнинг миллий стенди ташкил этилди.

Малайзия Совғалар ва премиум маҳсулотлар уюшмаси ташаббуси билан ўтказилган нуфузли халқаро тадбирда 15 га яқин давлат, жумладан АСЕАНга аъзо мамлакатлар, Хитой, Таиланд ва Ўзбекистондан ҳунармандлар, шунингдек, маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон миллий стендида мамлакатимизда тайёрланган амалий санъат ва халқ ҳунармандчилигининг турли йўналишларига оид маҳсулотлар кенг намойиш этилди. Шунингдек, ўзбекистонлик моҳир усталар томонидан миллий ҳунармандчилик анъаналари, маҳсулотларни тайёрлаш жараёни ва уларнинг ўзига хос хусусиятларига бағишланган маҳорат дарслари ташкил қилинди.

Шунингдек ўқинг

Кўргазманинг очилиш маросимида сўзга чиққан ҳукумат вакиллари мазкур халқаро тадбир халқлар ва маданиятлар ўртасидаги ўзаро мулоқотни мустаҳкамлаш, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидладилар.

Шунингдек, улар Ўзбекистон миллий стендининг мазмунли ва жозибадор ташкил этилганини алоҳида эътироф этиб, ўзбекистонлик ҳунармандларга миллий амалий санъат намуналарини халқаро майдонда кенг тарғиб этишга қўшган муносиб ҳиссаси учун миннатдорлик билдирдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш