Ўзбекистон беш ойда 11 та мамлакатга 36,5 миллион долларлик гилос экспорт қилди

Июль 04, 2026. 11:00 • 2 дақ

123
Ўзбекистон беш ойда 11 та мамлакатга 36,5 миллион долларлик гилос экспорт қилди

ТОШКЕНТ, 4 июль. /“Дунё” АА/. Жорий йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон 11 та хорижий давлатга умумий қиймати 36,5 миллион долларлик қарийб 16,8 минг тонна гилос экспорт қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, экспорт ҳажми 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 4,1 минг тоннага камайган.

Ўзбекистон гилосининг асосий савдо бозори Россия бўлиб қолмоқда. Ҳисобот даврида ушбу мамлакатга 11,7 минг тонна маҳсулот етказиб берилган бўлиб, бу умумий экспортнинг қарийб 70 фоизини ташкил этади. Шунингдек, Қирғизистонга 2,6 минг тонна, Қозоғистонга 2 минг тонна, Беларусга 135,3 тонна, БААга 116,7 тонна гилос жўнатилган. Бошқа давлатлар ҳиссасига эса қарийб 140 тонна маҳсулот тўғри келди.

Шунингдек ўқинг

Таҳлилчиларнинг фикрича, ҳўл мева-сабзавот экспорти Ўзбекистон ташқи савдосининг энг жадал ривожланаётган йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Етказиб бериш жуғрофиясининг кенгайиши эса Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг халқаро бозорлардаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш