БААнинг йирик савдо тармоғи ўзбек маҳсулотлари импортига катта қизиқиш билдирмоқда

Июнь 06, 2026. 11:36 • 2 дақ

20
БААнинг йирик савдо тармоғи ўзбек маҳсулотлари импортига катта қизиқиш билдирмоқда

АБУ-ДАБИ, 6 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон дипломатлари БААнинг энг йирик ритейл тармоқларидан бири бўлган “LuLu Group International” бош директори Саифи Рупавала билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар давомида хориж томонига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотлари тўғрисида батафсил маълумот берилди ҳамда тегишли тижорат таклифлари тақдим этилди.

Саифи Рупавала мазкур йўналишда Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини, шу билан бирга маҳсулотлар рақобатбардош нархларда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида транспорт йўлакларини чуқур ўрганиш зарурлигини маълум қилди.

Шунингдек ўқинг

Учрашув якунида жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистоннинг йирик экспортёрлар делегациясининг БААга ташрифини ташкил этиш бўйича муҳим келишувларга эришилди.

“LuLu Group International” компанияси 1974 йилда Абу-Дабида ташкил этилган бўлиб, дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатларида фаолият юритади. Корхона 270 га яқин савдо нуқталарига, жумладан, 120 та гипермаркет, 110 дан зиёд экспресс-дўкон ва 30 дан ортиқ минимаркетларга эга. Компаниянинг 2025 йилдаги даромади 7,9 миллиард долларни ташкил этди.

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш