Ўзбек қандолат маҳсулотлари Ўмон, Яман ва Шарқий Африка бозорларига экспорт қилиниши мумкин
Май 14, 2026. 18:55 • 59 сония
• 28МАСКАТ, 14 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг “Murad’ss” қандолат фабрикаси вакилларидан иборат делегация ташриф билан Ўмонда бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ташриф доирасида тадбиркорлар элчихонада учрашув ўтказиб, Ўзбекистон қандолат маҳсулотларини Ўмонга, шунингдек, унинг ҳудуди орқали Яман ва Шарқий Африка мамлакатлари бозорларига экспорт қилиш масалаларини муҳокама қилди.
Томонлар маҳсулотларни транспорт-логистика орқали етказиб беришнинг энг самарали механизмларини муҳокама қилдилар ҳамда элчихона томонидан ишончли харидорлар ва салоҳиятли ишбилармон ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатишда кўмаклашишга келишиб олди.
Бундан ташқари, 35 дан ортиқ савдо манзилига эга бўлган “Lulu Hypermarket” ва 20 дан зиёд дўконни бирлаштирган “Nesto” йирик чакана савдо тармоқлари вакиллари билан алоҳида музокаралар ўтказилди.
Учрашувлар давомида “Murad’ss” бренди остидаги маҳсулот намуналари тақдим этилди ва ушбу савдо тармоқларига маҳсулот етказиб беришни ташкил этиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид







