Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари Кувайт импортчилари билан музокара ўтказди

Май 13, 2026. 12:25 • 2 дақ

77
Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари Кувайт импортчилари билан музокара ўтказди
Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари Кувайт импортчилари билан музокара ўтказди
Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари Кувайт импортчилари билан музокара ўтказди

АЛ-КУВАЙТ, 13 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ҳамда Кувайт Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида “Виртуал озиқ-овқат бизнеси тармоғи” (“Virtual Food Business Networking”) форуми ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Яқин Шарқдаги қалтис вазият ҳамда ҳаво ва қуруқлик транспорти қатновидаги чекловлар сабабли тадбир онлайн шаклда ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, мамлакатимиз озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, Қувайт Савдо-саноат палатаси бошчилигидаги импортчилар иштирок этди.

Форум давомида ўзбекистонлик экспортчилар ўз маҳсулотларининг кенг турини, жумладан, қандолат ва ширинликлар, ҳўл ва қуритилган мева-сабзавотлар, зираворлар, музқаймоқ, минерал сув ва бошқа озиқ-овқат саноати товарларини тақдим этди.

Қувайтнинг “Arabian Beverage Company” ва “Updated Development” компаниялари “Sabe Ice Cream”, “Zarqand” ва “Chortoq” МЧЖ каби ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларига алоҳида қизиқиш билдирди.

Мулоқот давомида тадбиркорлар ва импортчилар ўртасида савол-жавоб сессияси бўлиб ўтди. Унда ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари, Ўзбекистон маҳсулотларини Яқин Шарқ мамлакатлари бозорига етказиб бериш ҳажмини кенгайтириш имкониятлари, жумладан, мавжуд транспорт йўлакларини таҳлил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар бундай онлайн мулоқот шаклларини мунтазам равишда ўтказиб туришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш