Logo

Польша билан тўқимачилик ва енгил саноатни ривожлантириш бўйича англашув меморандуми имзоланди

Март 11, 2026. 17:09 • 2 дақ

173
Польша билан тўқимачилик ва енгил саноатни ривожлантириш бўйича англашув меморандуми имзоланди

ВАРШАВА, 18 март. /“Дунё” АА/. Польша пойтахтида енгил саноат, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантириш бўйича бизнес-форум бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Lewiatan” мода саноати тадбиркорлари уюшмасида бўйлиб ўтган тадбирда “Польша­–Осиё” савдо палатаси ҳамда Польша инвестициялар ва савдо агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Форумда мамлакатимиздан Элчихона дипломатлари, Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ходимлари, Ўзбекистон тадбиркорлари уюшмаси аъзолари, етакчи тўқимачилик компаниялари – “Empire Textile”, “Bombacio”, “Bonito Kids”, “Art Soft” вакиллари иштирок этди.

Польша томонидан “Польша–Осиё” савдо палатаси президенти Януш Пехочинский, “Lewiatan” ассоциацияси вице-президентлари Магдалена Клушинска ва Агнешка Калита-Масейчик, Ташқи савдо департаменти директори Элжбета Бодио, “LPP”, “Smyk”, “Elementy”, “Local Heroes”, “Potis and Verso” каби етакчи брендлар раҳбарияти қатнашди.

Элчихона вакиллари тақдимот давомида Ўзбекистондаги кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар, саноатни модернизация қилиш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва мамлакат экспорт салоҳиятини кенгайтириш чора-тадбирлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантириш, Европа бозори талабларига мос замонавий ишлаб чиқариш қувватлари ва стандартларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тайёр тўқимачилик маҳсулотларига талаб юқори бўлган Варшава ва Лодздаги олтита савдо уйи орқали Ўзбекистон маҳсулотлари муваффақиятли тарғиб қилинаётгани алоҳида таъкидланди.

Форум доирасида томонлар Ўзбекистон ва Польша компаниялари ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳамкорлик истиқболлари, қўшма лойиҳалар ва узоқ муддатли шериклик муносабатларини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди.

Тадбир якунида Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги, “Lewiatan” ассоциацияси ва “Польша–Осиё” савдо палатаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш