Logo

Қашқадарё вилояти ҳокимига Британиядан маслаҳатчи тайинланди

Ноябрь 04, 2024. 12:21 • 31 сония

458
Қашқадарё вилояти ҳокимига Британиядан маслаҳатчи тайинланди

ЛОНДОН, 4 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Қашқадарё вилояти ҳокимининг инвестициялар ва экспорт масалалари бўйича янги тайинланган маслаҳатчиси – Британиянинг "Room Seven Capital Partners" компаниясининг бошқарувчи ҳамкори Петер Маргеттс билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат давомида Қашқадарё вилоятига хорижий инвестицияларни ва компанияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.


Музокаралар якунида жорий йил 4 ноябрь куни Британия ишбилармон доиралари вакилларининг Ўзбекистонга бизнес-миссиясини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.


Ташриф давомида Британия делегацияси Ўзбекистоннинг вазирлик ва идораларида ҳамда Тошкент, Қарши ва Термиз шаҳарларида В2В форматида бир қатор учрашувлар ўтказади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш