Logo

Жанубий Кореядаги хорижликлар сони рекорд даражага етди

Июль 28, 2025. 17:25 • 41 сония

116
Жанубий Кореядаги хорижликлар сони рекорд даражага етди

СЕУЛ, 28 июль. /"Дунё" АА/. Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган хорижликлар ва чет эл фуқаролигига эга этник корейслар сони рекорд даражага етди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"The Korea Times" нашри маълумотига кўра, 2025 йил июль ойи охирига келиб хорижий мамлакатлар фуқароларининг умумий сони 2,73 миллион кишига етган, уларнинг ҳар учинчиси хитойликдир.

Таққослаш учун "COVID‑19" пандемиясигача бўлган даврда хорижлик резидентлар сони 2,52 миллион кишини ташкил қилган бўлса, 2021 йилда уларнинг сони 1,96 миллионга камайган. 2024 йил охирига келиб бу кўрсаткич 2,65 миллионга кўтарилиб, ўша пайтда янги рекордни қайд этди.

Хусусан, Жанубий Кореяда яшаш бўйича Хитой фуқаролари етакчилик қилмоқда (972176 киши). Улардан кейинги ўринларда вьетнамликлар (341125 киши), америкаликлар (196664 киши) ва тайлар (173710 киши) жойлашган. Ўзбек диаспораси эса 98458 кишини ташкил қилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш