Саида Мирзиёева: Ўзбекистон ишонч ва ўзаро ҳурматга асосланган келажакни барпо этиш йўлида муносиб ҳисса қўшишга доимо тайёр
Сентябрь 24, 2026. 11:30 • 2 дақ
• 145
ТОШКЕНТ, 24 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясида нутқ сўзлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан туриб, зиддиятлар тобора ортаётган, ўзаро ишонч эса йўқолиб бораётган ҳозирги дунёда Ўзбекистоннинг қатъий позицияси ҳақида сўзладим, – дея ёзди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. – Танлаган йўлимиз аниқ – очиқлик, яхши қўшничилик ва мулоқот. Биз тинчлик, ҳамкорлик ҳамда инсон қадр-қимматини эъзозлаш тарафдоримиз.
Нутқимда Марказий Осиёдаги туб ўзгаришлар, Ўзбекистондаги ислоҳотлар, экология ва Орол фожиаси, сунъий интеллект тараққиёти, қонун устуворлиги ҳамда инсон ҳуқуқларини таъминлаш масалаларига тўхталиб ўтдим.
Бугун ҳеч бир давлат глобал муаммоларни ёлғиз ўзи ҳал эта олмайди. Ўзбекистон ишонч ва ўзаро ҳурматга асосланган келажакни барпо этиш йўлида муносиб ҳиссасини қўшишга доимо тайёр”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси