Ўзбекистон Вануату билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Сентябрь 24, 2026. 10:00 • 59 сония

257
Ўзбекистон Вануату билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

НЬЮ-ЙОРК, 24 сентябрь. /“Дунё” АА/.  2026 йил 22 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Вануату Республикалари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Икки давлат ҳукуматлари номидан мазкур ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТ ҳузуридаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Вануатунинг БМТ ҳузуридаги миссияси раҳбари Одо Теви имзолади.

Суҳбат давомида мамлакатлар ўртасида халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослаштирилган муассасалари доирасида яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек ўқинг

Мазкур ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Тинч океани минтақаси давлатлари билан дипломатик ҳамкорлигини кенгайтириш йўлидаги навбатдаги қадам бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 22 апрель куни мамлакатимизнинг Нью-Йорк шаҳридаги БМТ ҳузуридаги Доимий ваколатхонасида Ўзбекистон ва Гвинея-Бисау ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш