Logo

5 июнь куни Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти форумининг XIX йиғилиши бўлиб ўтади

Июнь 03, 2024. 10:04 • 48 сония

1333
5 июнь куни Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти форумининг XIX йиғилиши бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 3 июнь. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 5 июнь куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти форумининг XIX йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистон раислигида Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан ташкил этилмоқда.

Форум "Янги шароитларда ШҲТнинг роли: умумий хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонлик йўлидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш" мавзусида ўтказилади.

Унда дунёнинг 10 мамлакатидан 40 дан зиёд экспертлар, жумладан, ШҲТга аъзо давлатлар миллий тадқиқот марказларининг вакиллик делегацияси, ШҲТда кузатувчи давлатлар ва ташкилотларнинг мулоқот бўйича ҳамкорлари мутахассислари, ШҲТ Котибияти раҳбарияти ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси раҳбарияти иштирок этади.

Тадбир кун тартиби ШҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларига бағишланган учта — асосий сессия, замонавий ривожланиш босқичида ШҲТ самарадорлигини ошириш ва ШҲТ форуми фаолиятини такомиллаштириш истиқболлари муҳокамасини ўз ичига олади.

Форум якунида ШҲТга аъзо давлатларнинг тадбир кун тартибидаги масалалар бўйича ёндашув ва қарашлари акс этган йиғилиш Баённомаси имзоланади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш