“Associated Press of Pakistan” АА: Ўзбекистон ва Иордания ўртасида маданий алоқалар изчил ривожланмоқда

Ноябрь 20, 2026. 16:30 • 2 дақ

• 24
“Associated Press of Pakistan” АА: Ўзбекистон ва Иордания ўртасида маданий алоқалар изчил ривожланмоқда

ИСЛОМОБОД, 20 ноябрь. /“Дунё” АА/. Покистоннинг “Associated Press of Pakistan” ахборот агентлигида Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги муносабатларга бағишланган мақоласи эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Иордания ўртасида маданият ва санъат соҳасидаги алоқалар изчил ривожланиб, янги мазмун касб этаётгани таъкидланган. Жумладан, Иордания вакилларининг Ўзбекистонда ўтказилаётган халқаро форум ва фестивалларда мунтазам иштироки икки халқ ўртасида ўзаро ҳурмат ва ишонч туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Муаллифнинг таъкидлашича, 2021 йил 14–16 сентябрь кунлари Хивада ўтказилган “Марказий Осиё – дунё цивилизациялари чорраҳасида” халқаро маданият форумида Иордания вакилларининг иштироки икки минтақа ўртасидаги маданий мулоқотни кенгайтиришга хизмат қилди.

Юртимизда ўтказиб келинаётган “Лазги” халқаро рақс фестивалида Иордания вакилларининг мунтазам иштирок этиши ижодий алоқаларнинг давомийлигини таъминламоқда. 2024 йил 26–28 июнь кунлари Зоминда ўтказилган “Мақом санъати” халқаро фестивалида Иордания вакилларининг қатнашиши мусиқий меросимиз орқали мулоқот қилиш имконини берди.

Шунингдек ўқинг

Шу йилнинг 26–30 август кунлари Самарқандда ўтказилган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида Иордания вакилларининг иштирок этиши ҳам Шарқ халқларининг мусиқий анъаналарини ўзаро таништиришга хизмат қилди.

Маданият вазири 2025 йил 26–28 апрель кунлари Хивада ташкил этилган IV Халқаро бахшичилик санъати фестивалида иорданиялик журналистларнинг фаол қатнашгани ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтган.

Материалда 2025 йил 26–28 май кунлари Самарқандда ўтказилган “Самарқанд – 2025 йилда Ислом олами маданияти пойтахти” тадбирларида Иордания маданият вазири бошчилигидаги делегация иштирок этгани хусусида маълумот берилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш