Logo

ЖИДУда хорижга ишлаш учун кетаётган ватандошлар учун чет тилларини ўргатиш дастури йўлга қўйилди

Май 16, 2024. 10:27 • 51 сония

371
ЖИДУда хорижга ишлаш учун кетаётган ватандошлар учун чет тилларини ўргатиш дастури йўлга қўйилди

ТОШКЕНТ, 16 май. /"Дунё" АА/. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) ҳузуридаги Хорижий тилларни чуқур ўрганиш ва касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон ҳукуматининг хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ниятида бўлган мамлакатимиз фуқароларини қўллаб-қувватлаш бўйича дастурни амалга оширишга қўшилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Маълумки, тиббиёт, ахборот технологиялари, саноат ишлаб чиқариш, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалар бўйича мутахассисларга дунёнинг кўплаб ривожланган давлатларида талаб юқори. Ишга жойлашишнинг муҳим шартларидан бири, касбий фазилатлардан ташқари, қабул қилувчи давлат тилини билишдир.

ЖИДУ ҳузуридаги Хорижий тилларни чуқур ўрганиш ва касб-ҳунар таълими маркази ушбу муаммони қисқа муддатда ва юқори савияда ҳал этишда ёрдам беради. Турли даражадаги таълим учун инглиз, араб, испан, италян, хитой, корейс, немис, япон ва бошқа тилларни ўрганишга кўмаклашади. Дарслар кўп йиллик тажрибага эга юқори малакали университет ўқитувчилари томонидан олиб борилади.

Марказ гуруҳ, индивидуал, онлайн ва корпоратив курсларни ташкил қилади ва ўқувчиларнинг ўзига хос эҳтиёжларига мослаштирилган ихтисослаштирилган ўқув дастурларини ишлаб чиқади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш