Logo

Тошкент халқаро инвестиция форуми 8 минг делегат иштирокида ўз ишини бошлайди

Июнь 09, 2025. 17:01 • 2 дақ

148
Тошкент халқаро инвестиция форуми 8 минг делегат иштирокида ўз ишини бошлайди

ТОШКЕНТ, 9 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов бугун давлатимиз раҳбарининг жорий ҳафтадаги иш режаси ҳақида маълумот берди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Бу ҳафта мамлакатимиз ташқи сиёсий ва иқтисодий ҳаётида муҳим воқеалар жуда кўп, деди матбуот котиби.

Энг муҳим маълумотлар:

– Президент Шавкат Мирзиёев Словакия Бош вазири Роберт Фицо билан музокаралар ўтказди. Ўзбекистон билан Словакия ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилди;

– эртага давлатимиз раҳбари Болгария Республикаси Президенти Румен Радев билан музокаралар ўтказади;

– Бугун Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлайди. Унда 8 минг нафар делегат, шу жумладан 100 га яқин давлатдан 3 мингга яқин хорижий меҳмон иштирок этиши кутилмоқда.

Жумладан, Болгария Президенти Румен Радев, Словакия Бош вазири Роберт Фицо, Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент Администрацияси раҳбари Адилбек Касималиев, Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода, Озарбайжон Бош вазири Али Асадов, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Нокергули Атагулиев, шунингдек, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти амалдаги раиси, Финляндия ташқи ишлар вазири Элина Валтонен, Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо, БРИКС Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русеф ва бошқалар қатнашади;

– форумда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлайди. Давлатимиз раҳбари глобал хавфсизлик чақириқлари жаҳон иқтисодиётига ўтказаётган таъсири тенденцияларини ҳисобга олиб, ҳамкорликнинг асосий тамойиллари ҳамда Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий дастурининг асосий йўналишлари бўйича ўз фикрларини билдиради.

– форум доирасида биринчи марта Миллий кўргазма бўлиб ўтади;

– 11 июнь куни Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг 3-ялпи мажлиси бўлиб ўтади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш