Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Японияга келди
Декабрь 18, 2025. 18:26 • 30 сония
• 77
ТОШКЕНТ, 18 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун расмий ташриф билан Токио шаҳрига келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, “Ханеда” халқаро аэропортида Ўзбекистон етакчисини Япония ички ишлар ва коммуникациялар вазири Ёшимаса Хаяши ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 19-20 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон Президенти Япония Императори Нарухито, Бош вазири Санаэ Такаичи ва бошқа расмийлар, ишбилармон доиралар ҳамда академик ҳамжамият вакиллари билан учрашувлар ўтказади.
Шунингдек, Ўзбекистон етакчиси “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг биринчи саммитида иштирок этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Япониядаги ватандошлар билан мулоқот қилди
Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Японияга жўнаб кетди