Одете Мушимпуа: Ўзбекистонда олиб борилаётган сиёсат ва ислоҳотлар, шунингдек, инсон омилига эътибор инвестицияларни жалб қилишга ёрдам бермоқда
Июнь 12, 2025. 12:27 • 3 дақ
• 64
ТОШКЕНТ, 12 июнь. /"Дунё" АА/. Жаҳон банкининг сув ва канализация бўйича мутахассиси Одете Мушимпуа "Дунё" АА учун интервьюсида 9-12 июнь кунлари Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтаётган Тошкент халқаро инвестиция форумининг аҳамияти ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди:

– Ўзбекистонда биз айни пайтда Қорақалпоғистон, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларини қамраб олувчи сув таъминоти ва институционал ривожланишни қўллаб-қувватлаш лойиҳасини амалга оширяпмиз. Биз ушбу ҳудудларда сув таъминоти ва канализацияни яхшилаш учун тахминан 250 миллион доллар миқдорида сармоя киритяпмиз.
Аввало, инфратузилма зарур. Аммо инфратузилманинг ўзи билан чекланиб қолмаслик керак – уни самарали бошқариш учун инсон ресурсларини ҳам ривожлантириш лозим. Бунинг учун, албатта, молиялаштириш талаб этилади. "Ўзсувтаъминот" АЖ ўз стратегияси устида ишламоқда ва бу стратегия бизга секторни ривожлантириш учун зарур ресурсларни йўналтириш имконини беради.
Ўзбекистон Президенти инвестицияларни жалб қилиш борасида чинакам етакчи. Ҳукумат томонидан олиб борилаётган сиёсат ва ислоҳотлар, шунингдек, одамларга бўлган эътибор буларнинг барчаси инвестицияларни жалб қилишга ёрдам бермоқда.
Сув сектори нуқтаи назаридан айтганда, биз ҳукуматнинг юқори даражадаги иштирокини, инфратузилма лойиҳаларини илгари суриш, кўникмаларни ривожлантириш ва айниқса, хизмат кўрсатишда комплекс ёндашув яратиш борасидаги ҳаракатларини кўриб турибмиз. Президент томонидан илгари сурилаётган бундай интеграциялашган ёндашув сектор кўрсаткичларини яхшилашга ёрдам бермоқда.
Яқинда биз Самарқандда "Ўзсувтаъминот" АЖнинг барча 14 та ҳудудий филиаллари иштирокида семинар ўтказдик ва стратегия масалаларини муҳокама қилдик. Жаҳон банки ўзининг бу борадаги ёрдамга тайёр эканлигини тасдиқлади.
"Ўзсувтаъминот" АЖ бошқа халқаро ривожланиш институтлари билан ҳамкорлик ва хусусий сектор иштироки орқали тахминан 1,7 миллиард доллар миқдорида инвестицияларни сафарбар қилмоқда. Бу компания стратегиясини амалга ошириш учун зарур бўлган молиявий эҳтиёжларни қоплашга ёрдам беради.
2030 йилга бориб, Ўзбекистонда аҳолининг камида 95 фоизини марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш режалаштирилган. Бу — жуда катта, амбицияли мақсад ва унга эришиш учун биз ҳаммамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз, "Ўзсувтаъминот" АЖ билан яқин яқин ҳамкорликда ишлашимиз зарур.
Жаҳон банки айнан шу лойиҳани танлади. Биринчидан, чунки мамлакат ислоҳотлар йўлида тўғри йўналишда ҳаракат қилмоқда. Ижобий муҳит яратилмоқда. Шундай шароитда ресурслар киритилса, улар тезда реал хизматларга айланиши мумкин.
Иккинчидан, ҳукуматда аниқ стратегия мавжуд. Стратегия ва аниқ йўналиш бўлса, ҳамкорлар учун уланиш ва ёрдам кўрсатиш осонлашади.
Учинчидан, биз "Ўзсувтаъминот" АЖнинг сўнгги йилларда сезиларли даражадаги ўсишини кузатяпмиз. Масалан, биз молиялаштираётган "WASES" лойиҳасига қаранг – у учта ҳудудда амалга оширилмоқда. Бугунги кунда, масалан, Каттақўрғон шаҳрида бу лойиҳа фаол равишда ҳаётга тадбиқ этиляпти. Бу биз эса аллақачон ҳамкорлик қилаётган ишончли шерик ва келгусида ҳам биргаликда ишлашга тайёрмиз.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Польша ОАВ: Ўзбекистон иқтисодий жиҳатдан хавфсиз мамлакат
Покистон делегацияси IV Тошкент халқаро инвестиция форумида фаол иштирок этди