Logo

Польша компанияси вакиллари Ўзбекистонда сармоявий лойиҳани амалга ошириш имкониятлари билан танишди

Сентябрь 29, 2023. 08:03 • 2 дақ

192
Польша компанияси вакиллари Ўзбекистонда сармоявий лойиҳани амалга ошириш имкониятлари билан танишди

ВАРШАВА, 29 сентябрь. /«Дунё» АА/. Польшанинг «Plantin» қишлоқ хўжалиги компанияси вакиллари бизнес миссия билан Ўзбекистонда бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.



«Plantin» компанияси  In-vitro усулида резавор экинларнинг кўчатларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган ва ҳар йили тахминан 6 миллион маҳсулотларни дунёнинг 23 давлатига экспорт қилади. Компаниянинг энг илғор технологиялар билан жиҳозланган In-vitro лабораторияси  ҳам мавжуд.

Компанияси асосчиси Тадеуш Кусибаб бошчилигидаги Польша делегациясининг ташрифи доирасида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестицияларни қўллаб-қувватлаш агентлиги, «BMB» холдинги, Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Жиззах вилояти ҳокимлигида музокаралар ташкил этилди.

Уларда Ўзбекистонда резавор мевали экинлар – голубика, малина, смородина, жимолост, шунингдек, финдиқ етиштиришга сармоя киритиш масалалари муҳокама қилинди. Меҳмонларга мамлакатимиздаги жозибадор сармоявий муҳит, хусусан, боғдорчилик корхоналари салоҳияти, бугунги кунгача эришилган ютуқлар ҳақида маълумот берилди.

Делегацияга резавор экинларнинг мақбул навларини танлаш ва уларни кейинчалик маҳаллийлаштириш, сармоявий шарт-шароитларни яратиш учун Ўзбекистон ҳудудининг иқлим харитаси тақдим этилди. Бундан ташқари, Польша томонига лаборатория тадқиқотлари учун танланган тупроқ ва сув намуналари берилди.

Польша делегациясини «BMB» холдинг кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳам қабул қилди. Мулоқот чоғида мамлакатимизда резаворлар – кўк, малина, малина ва финдиқ етиштиришга сармоя киритиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

«Plantin» компанияси раҳбари Тадеуш Кусибаб кўчат ва резавор мевалар етиштириш учун плантациялар яратишга бевосита сармоя киритишга тайёрлигини билдирди. Унинг айтишича, Ўзбекистоннинг иқлим шароити мўл ҳосил олиш имконини беради. Тадеуш Кусибаб, шунингдек, агар лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса, резавор меваларни қайта ишлаш ва шарбатлар, мураббо, сироп ва экстрактлар, музлатилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ҳам сармоя киритишга тайёр эканлигини таъкидлади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш