Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Германия ТИВнинг Осиё ва Тинч океани минтақаси департаменти бош директори билан учрашди
Ноябрь 19, 2026. 20:00 • 2 дақ
• 78
ТОШКЕНТ, 19 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев бугун Германия Ташқи ишлар федерал вазирлигининг Осиё ва Тинч океани минтақаси департаменти бош директори Франк Ҳартманн билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашув давомида томонлар Афғонистондаги жорий вазият юзасидан атрофлича фикр алмашди, мазкур йўналишда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш ва мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш борасида халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Германия томони Ўзбекистоннинг Афғонистонни минтақавий савдо-иқтисодий ва инфратузилмавий жараёнларга жалб этишга қаратилган изчил ташаббусларини юқори баҳолади.
Томонлар Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш масалалари бўйича тизимли ва конструктив мулоқотни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканини тасдиқлади ҳамда мунтазам маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олди.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси