Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти
Май 07, 2025. 21:21 • 30 сония
• 236
ТОШКЕНТ, 7 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлашиб бораётган вазият муносабати билан расмий баёнот берди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ўзбекистон томони Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлашиб бораётган ҳолатнинг ривожланишини хавотир билан кузатмоқда, – дейилади Ўзбекистон ТИВ баёнотида. – Иккала томонни вазминлик кўрсатишга, тинчлик ва барқарорлик манфаатлари асосида ҳаракат қилишга, вазиятнинг янада ёмонлашишини олдини олиш учун дипломатик мулоқотга устувор аҳамият беришга чақирамиз.
Ўзбекистон вазиятни деескалация қилиш ва тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган ҳар қандай халқаро ёки минтақавий ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёр".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди