Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Люксембургда бўлиб ўтган Минтақалараро хавфсизлик ва ўзаро боғлиқлик масалалари бўйича вазирлар учрашувида иштирок этди

Октябрь 21, 2025. 09:42 • 39 сония

205
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Люксембургда бўлиб ўтган Минтақалараро хавфсизлик ва ўзаро боғлиқлик масалалари бўйича вазирлар учрашувида иштирок этди

ТОШКЕНТ, 21 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Люксембургда бўлиб ўтган Минтақалараро хавфсизлик ва ўзаро боғлиқлик масалалари бўйича вазирлар учрашувида иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Бугун Люксембургда бўлиб ўтган Минтақалараро хавфсизлик ва ўзаро боғлиқлик масалалари бўйича вазирлар учрашувида иштирок этдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон халқаро транспорт-логистика алоқаларини кенгайтириш, инновациялар ва технологиялар алмашинуви платформаларини ривожлантириш, минтақалар ўртасида хавфсизлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлайдиган шерикликни чуқурлаштиришга устувор аҳамият қаратишда давом этади.

Мулоқотларимиз минтақалараро боғлиқлик нафақат инфратузилма, балки ишончни мустаҳкамлаш, инновацияларни рағбатлантириш ва халқларимиз учун умумий фаровонлик яратиш эканини яна бир бор тасдиқлади".

 

 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш