Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Германия Бундестаги ташқи ишлар бўйича қўмитаси аъзоси билан учрашди
Октябрь 24, 2025. 20:49 • 35 сония
• 177
ТОШКЕНТ, 24 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Бобур Усманов бугун Германия Бундестагининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси аъзоси Стефан Маер билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашув давомида сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини ривожлантириш, кўп томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, 2026-йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаларини ўз ичига олган икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда турли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга Германиянинг етакчи компаниялари ва юқори технологияларини жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича фаол мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди