Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва Туркманистон элчиси бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар жадвалини муҳокама қилдилар

Август 29, 2025. 20:08 • 24 сония

39
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва Туркманистон элчиси бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар жадвалини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 29 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Бобур Усманов бугун Туркманистон элчиси Шодурди Мередов билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашув давомида олий даражадаги келишувларнинг бажарилиши ва икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, томонлар бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар жадвалини муҳокама қилдилар.

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш