Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Самарқандда Қатар таълим ва олий таълим вазири билан учрашди

Ноябрь 03, 2025. 20:02 • 42 сония

163
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Самарқандда Қатар таълим ва олий таълим вазири билан учрашди

САМАРҚАНД, 3 ноябрь. /"Дунё" АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоевнинг Қатар таълим ва олий таълим вазири Лолва бинт Рашид бин Муҳаммад ал-Хатер билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, музокаралар давомида Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, таълим, фан ва маданият соҳаларида икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Қатар вазирининг таъкидлашича, Самарқанд шаҳри мезбонлик қилган ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси жуда юқори даражада ташкил этилган бўлиб, ушбу тарихий воқеа барча мусулмон дунёсининг ютуғи ҳисобланади.

Лолва бинт Рашид бин Муҳаммад ал-Хатер Ўзбекистонни ислом цивилизациясига қўшган улкан ҳиссасини юксак баҳолаб, Имом Бухорий илмий меросини асраб-авайлаш, келажак авлодга етказиш бўйича Қатар томони ҳамкорликка тайёрилигни маълум қилди.

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш