Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлари минтақавий ҳамжиҳатлик ва долзарб глобал чақириқларни ҳал қилишда якдил ёндашувларнинг муҳимлигини таъкидладилар
Сентябрь 11, 2025. 16:59 • 41 сония
• 421
ТОШКЕНТ, 11 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу жаноблари билан телефон орқали конструктив мулоқот ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида эришилаётган ижобий натижаларни муҳокама қилдик. Минтақавий ҳамжиҳатлик ва долзарб глобал чақириқларни ҳал қилишда якдил ёндашувларнинг муҳимлигини яна бир бор таъкидладик.
Шунингдек, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирларга, шу жумладан, минтақавий ҳамкорлик архитектурасини мустаҳкамлашга қаратилган олий ва юқори даражадаги учрашувларга тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилдик".
"Дунё" АА архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди