Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида
Декабрь 18, 2025. 09:38 • 3 дақ
• 176ИСЛОМОБОД, 18 декабрь. /“Дунё” АА/. Покистоннинг “The World News”, “Islamabad Post” электрон нашрлари, “Daily Hotline” газетаси ва “Diplomatic News Agency” сайтида Ўзбекистон ва Япония муносабатларига бағишланган мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Нашрларда Японияда “Марказий Осиё + Япония” саммити бўлиб ўтиши хабар қилинган ва ўзбек–япон алоқаларининг ҳолати чуқур таҳлил қилинган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Япония ўртасида 1992 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан бери икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш Ўзбекистоннинг Осиё-Тинч океани минтақасидаги ташқи сиёсатининг асосий йўналиши бўлиб келган. Анъанавий ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланиб, расмий Тошкент ва Токио ҳозирда сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт, инвестиция, инновация, таълим, маданият, туризм ва минтақавий ҳамкорликни қамраб олувчи динамик, кўп қатламли шериклик муносабатларини шакллантирмоқда.
“Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантиришда бурилиш нуқтаси Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил декабрь ойида Японияга расмий ташрифи бўлди. Ушбу ташриф йирик қўшма иқтисодий, инвестиция ва гуманитар лойиҳаларни амалга оширишга туртки берди ва узоқ муддатли ҳамкорлик учун йўналишни белгилади. Ўзбекистон ва Япония халқаро ташкилотлар доирасида ҳам самарали ҳамкорлик қилади ва бир-бирининг позицияларини қўллаб-қувватлайди”, – дейилган материалларда.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Япониянинг БМТ органларига номзодлигини 40 мартадан ортиқ ва расмий Токио эса Ўзбекистон ташаббуси билан қабул қилинган БМТ Бош Ассамблеясининг бир нечта резолюцияларини, жумладан, Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд, деб эълон қилиш, маърифат ва диний бағрикенглик, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентнинг роли ҳақидаги резолюцияларни қўллаб-қувватлади.
Икки томонлама муносабатларнинг стратегик хусусиятини Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик ҳам тасдиқлайди. Икки мамлакат парламентларида дўстлик гуруҳлари ташкил этилган. Ўзбекистон–Япония парламентлараро форуми ва ўзаро ташрифлар, учрашувлар ва онлайн музокаралар мунтазам ўтказилмоқда.
Покистон ОАВ ёзганидек, икки мамлакат Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик ҳам юқори даражада ривожланган. 2002 йилдан бери икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари ўртасида 19 та сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилди.
Бу борадаги муҳим воқеа 2025 йил 25 августда Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Япония ташқи ишлар вазирлари даражасидаги биринчи стратегик мулоқот бўлди. Ушбу янги формат ҳамкорликнинг узоқ муддатли хусусиятини ва томонларнинг барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини тасдиқлади.
Мақолаларда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларга алоҳида эътибор қаратилган.
“2024 йилда Нагояда Ўзбекистон–Япония савдо уйи очилди, бу Япониянинг Ўзбекистон билан савдо алоқаларини кенгайтиришга қизиқиши ортиб бораётганини намойиш этди. Қўшма иқтисодий лойиҳаларни мувофиқлаштиришнинг асосий механизми Ўзбекистон–Япония ва Япония–Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик қўмиталарининг қўшма йиғилишлари ҳисобланади”, – дея таъкидланган манбаларда.
Хабар қилинишича, бугунги кунда Ўзбекистонда Япония капитали иштирокидаги 84 та қўшма корхона фаолият юритмоқда ва 13 та йирик япон компанияси нефт-газ, кимё, машинасозлик, логистика, таълим ва туризм соҳаларида аккредитациядан ўтган ваколатхоналарга эга.
“Япония бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё + Япония” саммити ўзбек–япон икки томонлама ва кўп томонлама сиёсий ҳамкорликни чуқурлаштиради, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиради, таълим ва илмий алоқаларни мустаҳкамлайди”, – дейилади мақолалар хулосасида.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“AJP” нашри: 2025 йилдан Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилди

