Logo

Ўзбекистон ва Грузия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари олий даражадаги икки томонлама учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилдилар

Июнь 13, 2025. 11:44 • 48 сония

53
Ўзбекистон ва Грузия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари олий даражадаги икки томонлама учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 13 июнь. /"Дунё АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Грузия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Хвтисиашвили билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашув меҳмоннинг IV Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келгани доирасида бўлиб ўтди.

Томонлар Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатини батафсил муҳокама қилиб, икки томонлама алоқаларнинг ижобий суръатда ривожланаётганини таъкидладилар.

Жорий йил март ойида Грузия Бош вазирининг Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш борасидаги ишлар атрофлича кўриб чиқилди.

Икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида фаол мулоқотни давом эттиришга қатъий тайёрлик тасдиқланди. Бу эса икки томонлама кун тартибидаги барча масалаларни самарали мувофиқлаштириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқишга хизмат қилади.

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш