Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ва Беларусь элчиси бўлажак икки томонлама тадбирлар жадвалини муҳокама қилдилар

Сентябрь 26, 2025. 19:51 • 31 сония

284
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ва Беларусь элчиси бўлажак икки томонлама тадбирлар жадвалини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 26 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов бугун Беларусь элчиси Александр Огородников билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида олий ва юқори даражаларда эришилган келишувларнинг ижроси жараёни муҳокама қилинди ҳамда икки томонлама ва кўп томонлама платформаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни босқичма-босқич кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар яқин давр учун икки томонлама тадбирлар режасини кўриб чиқиб, амалий натижаларга эришиш мақсадида яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш