Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Еврокомиссия раиси ўринбосари қишлоқ хўжалигида лойиҳа амалга ошириш бўйича Молиявий битимни имзоладилар

Октябрь 26, 2023. 16:50 • 59 сония

121
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Еврокомиссия раиси ўринбосари қишлоқ хўжалигида лойиҳа амалга ошириш бўйича Молиявий битимни имзоладилар

ТОШКЕНТ, 26 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Брюссель шаҳрида Еврокомиссия раиси ўринбосари Валдис Домбровскис билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Шунингдек ўқинг

«Еврокомиссия Раиси ўринбосари Валдис Домбровскис жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мулоқотимиз чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги, айниқса, иқтисодий йўналишда тобора мустаҳкамланиб бораётган ҳамкорликнинг кенг кун тартибини кўриб чиқдик. Ўзаро савдони янада ривожлантириш, Европа бозорига экспорт кўрсаткичларини ошириш, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаш, муҳим хомашёлар бўйича ҳамкорлик қилиш муҳокамамизнинг асосий мавзуларидан бўлди. Биз, шунингдек, қишлоқ хўжалигида лойиҳа амалга ошириш бўйича Молиявий битимни ҳам имзоладик».

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш