Ўзбекистон ТИВ раҳбари Афғонистон халқи ва ҳукуматига мамлакатда содир бўлган даҳшатли зилзила муносабати билан ҳамдардлик билдирди ва ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини тасдиқлади
Сентябрь 02, 2025. 17:44 • 41 сония
• 441
ТОШКЕНТ, 2 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистон Шарқида содир бўлган зилзила оқибатида кўплаб одамлар ҳаётдан кўз юмгани ва жароҳат олгани муносабати билан мазкур мамлакат халқи ва ҳукуматига ҳамдардлик билдирди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган ва кенг кўламли вайронагарчиликларга сабаб бўлган даҳшатли зилзила муносабати билан Афғонистон халқи ва ҳукуматига чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ҳалок бўлганларнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, жабрланганларнинг тез орада соғайишларини тилаймиз.
Биз оғир кунларда биродар Афғонистон халқи билан бирдам бўлиб, ушбу фожиали табиий офат оқибатларини бартараф этишда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигимизни билдирамиз".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди