Ўзбекистон ва Афғонистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқотда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга умумий содиқликни тасдиқладилар
Ноябрь 02, 2025. 17:09 • 42 сония
• 166
ТОШКEНТ, 2 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Мавлавий Амир Хон Муттақий билан телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар беради «Дунё» ахборот агентлиги мухбири.

«Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Мавлавий Амир Хон Муттақий жаноблари билан самарали телефон мулоқотини ўтказдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм-каналида. - Суҳбатимиз чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама кун тартиби ва минтақавий жараёнлар юзасидан фикр алмашдик. Ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга оид ўзаро садоқатимизни яна бир бор тасдиқладик.
Мулоқот ва дипломатия мавжуд чақириқларга ечим топишда ҳамда ўзаро тушунишни мустаҳкамлашнинг энг самарали воситаси эканлигини алоҳида таъкидладик».
"Дунё" АА архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди