Logo

Ўзбекистон ва Афғонистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида икки томонлама анъанавий дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш тарафдори эканликларини тасдиқладилар

Апрель 28, 2025. 09:09 • 48 сония

825
Ўзбекистон ва Афғонистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида икки томонлама анъанавий дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш тарафдори эканликларини тасдиқладилар

ТОШКЕНТ, 28 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Мавлавий Амир Хон Муттақий билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Мавлавий Амир Хон Муттақий жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги анъанавий дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш тарафдори эканимизни тасдиқладик. Шиддат билан кенгайиб бораётган икки томонлама ҳамкорлигимизнинг турли йўналишларида эришилган муваффақиятларга алоҳида эътибор қаратиб ҳали ҳам фойдаланилмаган салмоқли салоҳият мавжудлигини таъкидладик. Биз минтақанинг тўлиқ салоҳиятини очишга қаратилган муҳим ўзаро боғлиқлик ташаббуси бўлган Транс-Афғон темир йўли лойиҳасини ҳам муҳокама қилдик. Барқарор ривожланиш, шунингдек, бутун минтақада тинчлик ва осойишталикни сақлашга кўмаклашиш йўлида яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдик".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш