Logo

Ўзбекистон ва БАА ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Нью-Йоркда мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш йўлларини муҳокама қилдилар

Сентябрь 28, 2024. 14:57 • 31 сония

151
Ўзбекистон ва БАА ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Нью-Йоркда мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш йўлларини муҳокама қилдилар

ТОШКEНТ, 28 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йоркда БАА Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Нью-Йоркда БАА Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён Ҳазрати Олийлари билан билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш йўллари, бўлажак тадбирлар жадвали, шунингдек, минтақа ва глобал миқёсдаги ҳамкорликни муҳокама қилдик".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш