Манамада Ўзбекистон ва Баҳрайн ташқи ишлар вазирликлари ўртасида тарихда илк бор сиёсий маслаҳатлашувларнинг 1-давраси бўлиб ўтди
Ноябрь 03, 2026. 19:25 • 52 сония
• 92
ТОШКЕНТ, 3 ноябрь. /“Дунё” АА/. Манама шаҳрида Ўзбекистон ва Баҳрайн ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг 1-давраси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, делегацияларга Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев ва Баҳрайн ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдуллоҳ бин Аҳмад Ол Халифа бошчилик қилди.
Музокаралар чоғида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси