Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Грециянинг янги тайинланган элчисидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди

Апрель 29, 2025. 15:31 • 46 сония

916
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Грециянинг янги тайинланган элчисидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди

ТОШКЕНТ, 29 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Грециянинг мамлакатимизга янги тайинланган элчиси Параскеви Цевелекни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Грециянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Параскеви Цевелек хонимларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик, –деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Тошкент шаҳрида Греция Элчихонасининг очилишини олқишлаймиз ва бу қадам мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада жадаллаштиришга хизмат қилади, деб ишонамиз. Учрашув давомида сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, маданий ва таълим соҳаларида ҳамкорликларни кенгайтиришни муҳокама қилдик. Ҳурматли Элчи хонимга Ўзбекистонда самарали ва муваффақиятли фаолият юритишини тилаймиз".


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Греция ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 16 мартда ўрнатилган. Янги тайинланган элчи Параскеви Цевелек 2021 йилдан буён Грециянинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияга раҳбарлик қилиб келган Екатерини Нассика ўрнига тайинланди.


"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш