Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Римда бўлиб ўтган "Ақаба жараёни" йиғилишида иштирок этди
Октябрь 15, 2025. 20:30 • 29 сония
• 263
ТОШКЕНТ, 15 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Италияга ташрифи давомида "Ақаба жараёни" йиғилишида иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Бугун Рим шаҳрида бошланган "Ақаба жараёни" йиғилишида иштирок этишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ушбу тадбир давлат раҳбарлари, вазирлар ва юқори мартабали расмийларни глобал ва минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш учун бир жойга жамлади.
Ўзбекистон тинчлик, барқарорлик ва тараққиётга эришишга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатларга ўз ҳиссасини қўшишга содиқдир".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди