Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Тбилисида Грузия иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири билан учрашди
Июль 09, 2025. 18:52 • 38 сония
• 654
ТОШКЕНТ, 9 июль. /"Дунё" АА/. Тбилисида расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Грузия иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири Мариам Квривишвили билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири Мариам Квривишвили хоним билан Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик масалаларини атрофлича муҳокама қилдик,
– деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Сўнгги йилларда мамлакатларимиз ҳар томонлама тараққиётда сезиларли натижалар кўрсатмоқда. Шубҳасиз, томонлар саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, саноат корхоналари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро маҳсулотларимизни илгари суриш, икки томонлама савдо ва инвестиция оқимларини қўллаб-қувватлаш, саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда транспорт алоқаларини яхшилашдан ўзаро манфаатдор".
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди