Тошкентда Ўзбекистон ва Чехия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида англашув меморандуми имзоланди
Октябрь 22, 2024. 19:29 • 54 сония
• 915
ТОШКЕНТ, 22 октябрь. / "Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун мамлакатимизга ташриф билан келган Чехия ташқи ишлар вазири Ян Липавский билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Биз Чехия Республикаси ташқи ишлар вазири Ян Липавский жанобларини Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қутлашдан мамнунмиз, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. - Давлатларимизни бой тарихий алоқалар ва халқларимиз орасидаги ришталар боғлайди. Бугунги музокаралар кун тартибидан икки томонлама ҳамкорликни бойитиш, мунтазам алмашинувларни йўлга қўйиш, янада динамик иқтисодий дипломатияни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, долзарб минтақавий ва глобал масалалар ўрин олди. Ҳамкорлигимиз учун улкан имкониятлар мавжудлигини алоҳида таъкидладик. Катта салоҳият ҳали амалга оширилмаган. Ҳамкасбим билан Ўзбекистон ва Чехия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандумини ҳам имзоладик".
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи охирида Ўзбекистон ва Чехия ташқи ишлар вазирлари БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида музокаралар ўтказдилар. Унда томонларнинг савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш тарафдорлиги қайд этилди. Ўзбекистон томони Чехия Ҳукуматининг Тошкентда Чехия Савдони ривожлантириш агентлиги офисини ташкил этиш тўғрисидаги қарорини олқишлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси