Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Филиппин ва Мўғулистоннинг мамлакатимиздаги фахрий консули билан учрашув ўтказди
Декабрь 12, 2025. 19:07 • 59 сония
• 884
ТОШКЕНТ, 12 декабрь. /“Дунё” AA/. Бугун, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Мўғулистон ва Филиппиннинг Ўзбекистондаги фахрий консули Бехбат Содном билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, ушбу мамлакатлар билан савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Хусусан, Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда ўзаро савдо ҳажмини кенгайтириш мақсадида Мўғулистон ва Филиппиннинг етакчи компанияларини жалб этишга алоҳида эътибор қаратилди.
“Дунё” AA олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси