Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси ва БМТТДнинг мамлакатимиздаги раҳбари икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш режаларини муҳокама қилди

Март 30, 2026. 21:00 • 58 сония

79
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси ва БМТТДнинг мамлакатимиздаги раҳбари икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш режаларини муҳокама қилди

ТОШКЕНТ, 30 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова бугун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастурининг (БМТТД) Ўзбекистондаги раҳбари Акико Фужии билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот давомида амалдаги ҳамкорлик даражасига юқори баҳо берилди ҳамда уни янада мустаҳкамлашга ишонч билдирилди.

Хусусан, “яшил” иқтисодиёт ва экологик ташаббусларни илгари суриш, Оролбўйи минтақасида лойиҳаларни янада ривожлантириш, шунингдек, киберхавфсизлик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиш таклиф этилди.

Шунингдек ўқинг

Томонларнинг ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга ўзаро тайёр эканлиги тасдиқланди.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш