ТИВда бир қатор араб давлатларининг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди
Март 23, 2026. 23:30 • 54 сония
• 103
ТОШКЕНТ, 23 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бугун Қатар, Саудия Арабистони, БАА ҳамда Кувайтнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Кўрфаз араб давлатлари ўртасидаги ҳар томонлама муносабатларни ривожлантириш, шунингдек, “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” формати доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, томонлар асосий минтақавий масалалар, жумладан Яқин Шарқдаги вазият юзасидан фикр алмашди.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси