Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари ва Бангладеш элчиси 2025 йилдаги ҳамкорлик якунларини сарҳисоб қилиб, 2026 йилга мўлжалланган ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар
Декабрь 17, 2025. 18:02 • 33 сония
• 106
ТОШКЕНТ, 17 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев 15 декабрь куни Бангладеш элчиси Муҳаммад Монирул Ислом билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда томонлар икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар, 2025 йилда сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик натижаларини сарҳисоб қилдилар, шунингдек 2026 йилга мўлжалланган ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Бангладеш ўзаро турли соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор экани таъкидланди.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди