Япониядаги энг йирик экранда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ҳақидаги видеоролик намойиш этилмоқда
Декабрь 17, 2025. 19:36 • 44 сония
• 180ТОКИО, 17 декабрь. /“Дунё” АА/. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи арафасида кунига 2,5 миллиондан ортиқ киши ҳаракатланадиган Токионинг энг машҳур чорраҳасида Ўзбекистон ҳақида махсус видеоролик намойиш этилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Эътиборлиси, ушбу монитор Япониядаги энг йирик экран бўлиб, унинг умумий ҳажми 424 квадрат метрни ташкил этади. Видеороликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти, табиий гўзалликлари, меъморий ёдгорликлари, иқтисодиёт ва технологиялар соҳасидаги ютуқларини ифодаловчи кадрлар мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, 18–20 декабрь кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Санаэ Такаичининг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади ҳамда “Марказий Осиё+Япония” мулоқотининг олий даражадаги саммитида иштирок этади.
Шунингдек, ташриф доирасида Токио шаҳрида Япония Императори Нарухито, Бош вазири Санаэ Такаичи, парламент раҳбарияти, ҳукумат аъзолари, сиёсий партиялар вакиллари, етакчи университетлар ректорлари билан учрашув ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Буюк Британия билан янги авиақатновлар йўлга қўйилди
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда
Ўзбекистон божхоначилари Жаҳон божхона ташкилоти семинарида қатнашди

