Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Қатар элчиси билан учрашди
Сентябрь 04, 2025. 17:59 • 25 сония
• 389
ТОШКЕНТ, 4 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев бугун Қатар элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида ўзаро алоқалар кун тартибида турган долзарб мавзулар ҳамда жорий йил 21 август куни Доҳада икки давлат ташқи ишлар вазирлари даражасида бўлиб ўтган Мувофиқлаштирув кенгашининг илк йиғилиши доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди