Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Иордания элчиси бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатларини муҳокама қилдилар

Июнь 30, 2025. 21:04 • 26 сония

606
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Иордания элчиси бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 30 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бугун Иордания элчиси Демия Зуҳайр Хаддад билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари, шунингдек, халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик кўриб чиқилди.

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш